Димитри Пает зўравонликда айбланмоқда - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Димитри Пает зўравонликда айбланмоқда

Франция терма жамоасининг собиқ юлдузи, “Вест Ҳем” ва “Марсел” клубларида ўйнаган Димитри Пает атрофида жиддий можаро юзага келди. 2023–2025 йилларда Бразилиянинг “Васко да Гама” клубида тўп сурган футболчини собиқ севгилиси зўравонликда айблади.

The Sun нашрига кўра, Ларисса Феррарри исмли аёл Пает уни жисмоний, руҳий ва жинсий босим остида ушлаб келганини даъво қилмоқда. Унинг айтишича, 2023 йилда танишув бошида футболчи мулойим бўлган, кейинчалик эса назорат, ҳақорат ва таҳқирлашлар бошланган. 2024 йил апрелида у Бразилия полициясига мурожаат қилган.

Ферраррининг сўзларига кўра, Пает уни камситувчи ҳаракатларга мажбурлаган ва руҳий манипуляция қилган. Шунингдек, у футболчидан ҳомиладор бўлганини, аммо болани йўқотганини ҳам айтган.

Пает барча айбловларни рад этмоқда. Ҳозирда у 2025 йил ёзида “Васко да Гама” билан шартномаси тугаганидан сўнг клубсиз қолган.