UFC енгил вазнидаги британиялик жангчи Падди Пимблетт нега Ислом Махачевни Ҳабиб Нурмагомедовдан юқори деб ҳисоблашини тушунтирди.
“Менинг орзум шуки, одамлар мени MMA тарихидаги энг буюк жангчилардан бири деб танишсин. Бунга эришиш учун икки дивизион чемпиони бўлиш керак, худди Ислом Махачев каби. Шу сабабли у Ҳабибдан юқори туради”, — деди Пимблетт YouTube’даги Applied Nutrition каналига берган интервьюсида.
