«Интер» ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Сити» ҳимоячиси Мануэл Аканджини 15 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда. Милан клуби футболчи бўйича ижара шартномасидаги сотиб олиш опсиясини фаоллаштирмоқчи.
Жорий мавсумдан бери 30 ёшли Швейсария терма жамоаси футболчиси «Интер» сафида ижара асосида тўп сурмоқда ва А Серияда 19 та учрашувда майдонга тушган.
