Мураббий эътирофи: Чимаэв жанг қилишни хоҳламади - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Мураббий эътирофи: Чимаэв жанг қилишни хоҳламади

UFC ўрта вазнида (84 кг) собиқ чемпион Дрикус дю Плессининг мураббийи Морн Виссер шогирдининг Ҳамзат Чимаэвга қарши UFC 319 (август) турниридаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди.

— “Биз жанг қилишни хоҳламаган рақибга тайёрланмагандик. Чимаэв фақат курашга ёпишди. Агар буни олдиндан билганимизда, Дрикуснинг тайёргарлигини бошқача қилардик. У курашда ҳам етарлича кучли. Чимаэв уни ерда ушлаб ётди, жанг бўлмади. Ҳакам уларни бир неча бор тик ҳолатга қайтариши керак эди”, — деди Виссер (Fight Forecast).