“Арсенал” тарих ёзди: АПЛда фақат “Ман Сити” ундан устун - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

“Арсенал” тарих ёзди: АПЛда фақат “Ман Сити” ундан устун

Лондоннинг “Арсенал” клуби Чемпионлар лигаси 7-турида Италиянинг “Интер” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа тарихида АПЛ жамоалари орасида муҳим ютуққа эришди.

Opta Sport маълумотига кўра, “канонирлар” илк бор Чемпионлар лигасида кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. АПЛ клублари ичида фақат “Манчестер Сити” бундан узоқроқ ғалабали серияга эга — 10 та кетма-кет ғалаба (2023 йил майидан 2024 йил апрелига қадар).

Ҳозирда Микел Артета шогирдлари Чемпионлар лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Арсенал” 21 очко жамғариб, максимал натижани қайд этди.