Парижнинг “ПСЖ” клуби Чемпионлар лигасида сўнгги 12 йил ичида илк бор Европанинг топ-5 чемпионатига кирмайдиган жамоага мағлуб бўлди. Opta хабарига кўра, 20–21 январь кечасида парижликлар сафарда Лиссабоннинг “Спортинг” клубига 1:2 ҳисобида ютқазди.
Бунгача “ПСЖ” охирги марта 2013 йил декабрида топ-5 лигадан ташқаридаги жамоага — яна бир португал клуби “Бенфика”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Шу тариқа, “ПСЖ”нинг Чемпионлар лигасида топ-5 лигага кирмайдиган жамоаларга қарши 32 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси якунига етди.
