«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски УЭФА Чемпионлар лигасида кетма-кет 16-мавсум гол уришга муваффақ бўлди. Шу орқали у бу кўрсаткич бўйича Криштиану Роналду, Раян Гиггз, Раул ва Томас Мюллер билан тенглашди, дея хабар бермоқда MisterChip.
Чемпионлар лигасида гол урилган мавсумлар сони бўйича фақат Лионел Месси ва Карим Бензема олдинда — ҳар иккиси ҳисобида 18 тадан мавсум бор.
Левандовски ушбу натижани умумий босқич 7-турида «Славия»га қарши ўйинда (4:2) гол уриш орқали қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, полшалик футболчи 2022 йилдан бери «Барселона» сафида тўп сурмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда Левандовски барча мусобақаларда 23 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ва 2 та ассист муаллифи бўлди.
