«Барселона» Педрининг жароҳати ҳақида маълумот берди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

«Барселона» Педрининг жароҳати ҳақида маълумот берди

УЭФА Чемпионлар лигасининг 2025/2026-йилги мавсуми умумий босқич 7-турида «Славия» устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйиндан сўнг «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ярим ҳимоячи Педрининг ҳолатини изоҳлади.

23 ёшли испаниялик футболчи учрашувда 61 дақиқа ҳаракат қилди ва жароҳат сабаб Дани Олмога алмаштирилди. Ўйиндан кейин Педри майдонни оқсоқланиб тарк этди.

— Афсуски, ҳозирча Педрининг аҳволи аниқ эмас. Унинг сон орқа қисмида муаммо борлиги кўриниб турибди. Тиббий текширувларни кутамиз, — деди Флик (Марcа).

Шу билан бирга, Transfermarkt маълумотига кўра, Педрида тизза ости пайи (ҳамстринг) жароҳати аниқланган ва у 9 мартгача майдонга туша олмайди.

Жорий мавсумда Педри клуб сафида 25 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 8 та голли узатма берди. Футболчининг трансфер баҳоси 140 миллион евро этиб баҳоланмоқда.