«Ливерпул» сардори ван Дейк Слотни Алонсо билан алмаштириш ҳақидаги савол учун журналистни танқид қилди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

«Ливерпул» сардори ван Дейк Слотни Алонсо билан алмаштириш ҳақидаги савол учун журналистни танқид қилди

Англиянинг «Ливерпул» клуби сардори Виржил ван Дейк Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-тур учрашуви олдидан бош мураббий Арне Слотдан уни қачон Хаби Алонсо алмаштириши ҳақида савол берган журналистни кескин танқид қилди.

“Бу жуда ҳурматсиз савол эди. Танқид — ўйиннинг бир қисми, буни ҳаммамиз тушунамиз. Аммо, менимча, айнан шу сабабли у журналист ҳозир бу ерда йўқ. Танқид — ишимизнинг ажралмас қисми, биз бунга кўникканмиз ва, ростини айтсам, бу мавсумдаги ўйинларимизни инобатга олсак, афсуски, айниқса ўтган йил билан солиштирганда, танқидлар мутлақо ўринли”, — дея ван Дейкнинг сўзларини Daily Mail келтиради.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» ушбу учрашувда «Марсел»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва 15 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.