Мудрикнинг допинг иши бўйича муҳим янгиликлар пайдо бўлди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Мудрикнинг допинг иши бўйича муҳим янгиликлар пайдо бўлди

Англия Футбол Ассоциацияси «Челси» ва Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Михаил Мудрикга оид допинг иши бўйича расмий терговни бошлади. Бу ҳақда Украина нашри «Чемпион» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, жараён қарийб икки ҳафтадан бери давом этмоқда ва яқин орада футболчининг келажакдаги фаолиятига бевосита таъсир қиладиган расмий қарор эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрь ойида Мудрикнинг допинг намунасида мелдоний аниқланган. Ушбу модда тақиқланган дорилар рўйхатига киради. Унгача футболчи «Челси» сафида 73 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 11 та ассист муаллифи бўлган.

Мудрикнинг сўнгги расмий ўйини 2024 йил ноябрь ойининг охирига тўғри келади. Ўшанда «Челси» Конференциялар лигаси гуруҳ босқичида «Хайденҳайм»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган ва ушбу баҳсда украиналик футболчи гол урган.