Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алвареснинг агенти Фернандо Идалго ОАВда тарқалган «Барселона» билан музокаралар ҳақидаги маълумотларни инкор этди.
— Хулианга қизиқиш билдирган ҳар қандай клуб «Атлетико» раҳбарияти билан боғланиши керак, чунки футболчининг амалдаги шартномаси бор ва у клубига содиқ. Мен бу даврда Деко ёки «Барселона»дан бошқа ҳеч ким билан учрашмаганман, — деди Идалго (Sport.es).
Алварес 2024 йил ёзидан бери «Атлетико» сафида ўйнамоқда. Жорий мавсумда у 28 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 5 та ассист қайд этди. Футболчи билан шартнома 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 100 млн еврони ташкил этади.
