Агар «Ливерпул» январда чап қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсонни «Тоттенҳем»га қўйиб юборса, ёзда мерсисайдликлар Марказий ҳимоячи Мики ван де Венни сотиб олишда устувор ҳуқуққа эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk манбаларга таяниб хабар берди.
Шу билан бирга, «Тоттенҳем» футболчини арзонлаштирмоқчи эмас — клуб 24 ёшли ван де Вен учун камида 100 млн фунт (115 млн евро) талаб қилади. Ҳимоячи жамоанинг узоқ муддатли режаларида муҳим ўрин тутади.
Жорий мавсумда ван де Вен барча мусобақаларда 29 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 1 та ассист қайд этди. Унинг шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 65 млн евро.
