Тата Стеэл Чесс 2026: Пешқадам Абдусатторовда тўртинчи ғалаба, Синдаров ҳамон 2-ўринда! - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

Тата Стеэл Чесс 2026: Пешқадам Абдусатторовда тўртинчи ғалаба, Синдаров ҳамон 2-ўринда!

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зеэ шаҳрида ўтаётган шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess 2026 мусобақасида 7-тур учрашувлари ортда қолди.

Турнирнинг кучлилар жам бўлган “Masters” гуруҳида дунёнинг етакчи 14 нафар гроссмейстери қаторида ҳамюртларимиз — Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бош соврин учун баҳс олиб бормоқда.

Абдусатторовдан навбатдаги ишончли ғалаба

Қувонарлиси, кеча ўтказилган 7-турда Нодирбек Абдусатторов турнирдаги тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз қора доналарда ўйнаганига қарамай, рейтингда ўзидан бироз юқорида турган германиялик Винсент Кеймерни мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Синдаров дуранг билан 2-ўринни сақлаб қолди

Иккинчи вакилимиз Жавоҳир Синдаров ушбу турда навбатдаги дуранг натижа қайд этди. У оқ доналарда америкалик Ҳанс Ниэманнга қарши баҳс олиб борди ва тажрибали рақиби билан муросага келди. Натижада ҳар икки ҳамюртимиз ҳам мусобақадаги мағлубиятсиз юришини давом эттирди.

Жаҳон чемпиони яна имкониятни бой берди

Ўтган турда Абдусатторовга ютқазган амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу бу сафар ҳам муваффақиятсизликка учради. Мезбонлар вакили Аниш Гири қора доналарда ўйнаб, жаҳон чемпионини мағлуб этди.

Турнирнинг амалдаги чемпиони, ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа эса 7-турда германиялик Маттиас Блубаум билан дуранг натижага рози бўлди.

Турнир жадвали (7-турдан сўнг)

  • Нодирбек Абдусатторов — 5,5 очко (якка пешқадам)
  • Жавоҳир Синдаров — 4,5 очко (2-ўрин)
  • Ҳанс Ниэманн, Ягиз Каан Эрдогмуш, Владимир Федосеэв, Ёрден ван Фореэст — 4 очко
  • Гукеш Доммаражу — 3 очко (9-ўрин)

Tata Steel Chess 2026. 7-тур натижалари:

  • Тай Даи Ван Нгуен (Чехия) — Владимир Федосеэв (Словения) 0,5–0,5
  • Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон) — Маттиас Блубаум (Германия) 0,5–0,5
  • Винсент Кеймер (Германия) — Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) 0–1
  • Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) — Аниш Гири (Нидерландия) 0–1
  • Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) — Ҳанс Ниэманн (АҚШ) 0,5–0,5
  • Ёрден ван Фореэст (Нидерландия) — Аравиндҳ Читҳамбарам (Ҳиндистон) 1–0
  • Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) — Ягиз Каан Эрдогмуш (Туркия) 0–1