Ҳар ҳафта сешанба куни Chess.com платформасида блитс йўналишида нуфузли Titled Tuesday онлайн турнири бўлиб ўтади. Унда дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари мунтазам қатнашиб, ғолиблик учун кескин баҳс олиб боришади.
Қувонарлиси, 11 турдан иборат швейтсарча тизимдаги сўнгги турнирда ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров 9,5 очко жамғариб, чемпионликни қўлга киритди!
Мусобақа давомида у Ян Непомняший, Владислав Артемев ва Максим Ваше-Лаграве каби кучли шахматчиларни мағлуб этди.
Жаҳон кубоги ғолиби бўлган Синдаровнинг бу натижаси ўзбек шахмати учун яна бир катта ютуқ бўлди!

