Саудия Арабистони Бош дам олиш ва кўнгилочар бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шеикҳ янги постида Лас-Вегасдан сурат улашди. У ерда у UFC президенти Дана Wҳите ва WWE президенти Ниcк Кҳан билан учрашди.

“Бугун жуда бахтлиман — Дана ва Ник билан учрашдим. Улар менга биринчи Zuffa Boxing камарини совға қилишди, у ажойиб брилянтлар билан безатилган. Бу Зуффа учун катта старт. Фақат энг яхши спортчилар бу камарга эга бўлиш имкониятига эга бўлади”, — деб ёзди Ал аш-Шеикҳ.
Zuffa Boxing — ТКО ва Саудия компанияси Села ҳамкорлигидаги лойиҳа бўлиб, асосий раҳбарлари сифатида White, Ал аш-Шеикҳ ва Кҳан фаолият юритмоқда. Бу янги бренд бокс ва кўнгилочар спорт оламида катта эътибор қозонмоқда.
