Мейвезер ва Пакяо реванши расман: жанг санаси маълум - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

Мейвезер ва Пакяо реванши расман: жанг санаси маълум

Афсонавий боксчилар Флойд Mayweather Jr. ва Manny Pacquiao реванш жангини ўтказади.

Жанг 2026 йил 19-сентябрь куни Лас-Вегасдаги Sphere аренасида бўлиб ўтади ва уни бутун дунё бўйлаб Netflix жонли эфирда намойиш этади. Бу сафарги тўқнашув кўргазмали эмас, балки профессионал жанг бўлади.

Мейвезер реваншга 50 та ғалаба (27 нокаут) ва бирорта ҳам мағлубиятсиз рекорд билан етиб келмоқда. Пакяо ҳисобида эса 62 ғалаба (39 нокаут), 8 мағлубият ва 3 дуранг бор.

Боксчилар илк бор 2015 йил май ойида “Аср жанги” деб ном олган баҳсда тўқнаш келган ва ўшанда Мейвезер ғалаба қозониб, ярим ўрта вазн тоифасидаги WBA, WBC ҳамда WBO камарларини ҳимоя қилганди.