Автопойгалар бўйича энг нуфузли мусобақа — Формула 1 2025 йилги молиявий натижаларини эълон қилди. Серия матбуот хизматига кўра, йиллик даромад сезиларли даражада ошган.
Асосий молиявий кўрсаткичлар
• Умумий йиллик даромад 14% га ўсиб, 3,87 миллиард долларни ташкил этди.
• 2025 йилнинг 4-чорагида рекорд натижа қайд этилиб, тушум 1,38 миллиард долларга етди (2024 йилда — 1,13 млрд доллар).
• Операцион фойда 28% га ошиб, 492 млн доллардан 632 млн долларга кўтарилди.
• Меҳмонхона хизмати ва лицензиялаш каби қўшимча даромадлар 20% ўсиб, 787 млн долларни ташкил этди.
Томошабинлар ва аудитория
• Пойгаларга ташриф буюрувчилар сони 4% га ошиб, 6,75 миллион мухлисга етди.
• Жонли трансляциялар телеаудиторияси эса 2024 йилга нисбатан 21% га кўпайди.
Мазкур натижалар Формула-1ънинг глобал оммабоплиги ва тижорий жиҳатдан барқарор ўсишда давом этаётганини кўрсатмоқда.
