Sky Sports мухбири Craig Slater Формула-1ъдаги таниқли менежер Чристиан Ҳорнернинг келажакдаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
Унинг айтишича, вазият шундай ривожланиши мумкин эдики, машҳур муҳандис Адриан Неwей жамоа эгаси Lawrence Строллга «Aston Martin» жамоаси бошқаруви учун Ҳорнер зарур эмаслиги ҳақида ишора берган бўлиши мумкин.
«Биз аниқ биламизки, Ҳорнерга “Aston Martin” акциядорига айланиш ва жамоада раҳбарлик лавозимини эгаллаш бўйича таклиф тушган. Аммо ҳозир Ҳорнер ва унинг ҳамкорлари “Алпин” жамоаси бўйича сўров юборишган. Уларни сотувга қўйилган Otro Capital акциялар пакети қизиқтирмоқда. Сентябрга бориб акцияларни сотиб олиш шартлари ўзгариши мумкин, шу сабаб улар ўша вақтгача қарор қабул қилиши керак бўлади», — деди Слатер.
Маълумотларга кўра, Ҳорнер Формула-1ъдаги фаолиятини янги лойиҳа орқали давом эттириш вариантларини кўриб чиқмоқда.
