WBC президенти Мауриcио Сулаиман супероғир вазн чемпиони Олександр Усйк ва Glory’нинг собиқ чемпиони, нидерландиялик Риcо Верҳоэвен ўртасидаги бўлажак жангда WBC чемпионлик камари ўртага қўйилмаслигини маълум қилди.
Унга кўра, Мисрнинг Гиза шаҳридаги пирамидалар ёнида 23 май куни ўтказиладиган жанг махсус шоу мақомида бўлади.
«WBC ушбу кроссовер жангни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Бу WBC’нинг “махсус воқеаси” бўлади ва биз Миср пирамидалари элементлари акс этган ноёб камар яратамиз. Аввал ҳам Фюри — Нгануну жангини қўллаб-қувватлаганмиз ва у жуда рақобатбардош кечганди. Рико — оғир вазндаги афсонавий кикбоксинг чемпиони ва биз унга катта ҳурмат билан қараймиз. Ҳозирча тўлиқ WBC камарини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинмаган, фақат WBC оғир вазн чемпиони иштирокидаги махсус жанг ҳақида гап кетмоқда», — деди Сулаиман.
Жанг профессионал бокс ва кикбокс юлдузлари иштирокидаги йирик кроссовер тўқнашув сифатида ташкил этилмоқда.
