“Ред Булл” Ф-1 жамоалари орасида энг қиммат титул ҳомийлик шартномаси бўйича етакчи бўлди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

“Ред Булл” Ф-1 жамоалари орасида энг қиммат титул ҳомийлик шартномаси бўйича етакчи бўлди

RacingNews365 нашри хабарига кўра, 2022 йилда технологик гигант Oracle жамоанинг титул ҳомийсига айланган ва жамоа расмий равишда Oracle Red Bull Racing деб номлана бошлаган. Томонлар яқинда келишувни узайтирди ва шартнома қиймати йилига 110 млн долларни ташкил этади.

Бу Формула-1 старт панжарасидаги энг йирик ҳомийлик битими бўлиб, Scuderia Феррарининг HP билан тузган 100 млн долларлик шартномасидан ҳам юқори. Учинчи ўринда McLaren жамоасининг Mastercard билан йилига 90 млн долларлик ҳамкорлиги жойлашган.

2026-йилги мавсумда F-1’даги энг йирик титул ҳомийлик шартномалари:

1️⃣ Oracle Red Bull Racing (Oracle) — $110 млн

2️⃣ Ferrari (HP) — $100 млн

3️⃣ McLaren (Мастерcард) — $90 млн

4️⃣ Mercedes-AMG Petronas F1 Team (Петронас) — $80 млн

5️⃣ Audi F1 Team (Revolut) — $75 млн

6️⃣ Aston Martin F1 Team (Арамcо) — $75 млн

Қайд этилишича, кўрсатилган суммалар нафақат пул тўловларини, балки технологик хизматлар, дастурий таъминот ва техник қўллаб-қувватлаш қийматини ҳам ўз ичига олади.