31 ёшли испаниялик пойгачи Cарлос Саинз Жр. 2026 йилги Формула Оне мавсумида ким жаҳон чемпиони бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Ҳозирда Williams Racing жамоаси сафида ҳаракат қилаётган ҳайдовчи икки номни тилга олди, бироқ танловини изоҳлашдан бош тортди.
— 2026 йилда ким жаҳон чемпиони бўлади?
— Икки номни айтаман: Георге Русселл ёки Мах Верстаппен.
— Танловингизни тушунтириб бера оласизми?
— Йўқ, бера олмайсиз (кулади), — деди Сайнс F1 Беёнд Тҳе Grid подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Carlos Sainz Jr. 2025 йилдан бери Williams Racing жамоасида пойга қилмоқда. У ўтган мавсумни 64 очко билан умумий ҳисобда 9-ўринда якунлаган.
Аввалроқ испаниялик ҳайдовчи янги регламент ишламаса, Мах Verstappen билан бирга Формула-1 раҳбариятига мурожаат қилишини ҳам айтган эди.
