Aston Martin F1 Team жамоаси пилотлари янги Honda двигателидаги кучли вибрацияларга қарши ноодатий усулдан фойдалангани маълум бўлди. Бу ҳақда AutoRacer журналисти Гиулиано Дучесса ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
“ъАстон Martin’ дуч келаётган муаммолар ҳам аниқ, ҳам бироз трагикомик. Эшитишимча, тестлар вақтида жамоа пилотлари бирданига уч ёки тўртта сақични чайнаб, уни гўёки спортчилар фойдаланадиган капа каби ишлатишган. Бу усул билан улар шасси билан резонанс ҳосил қилаётган ъҲондаъ двигатели вибрацияларига қарши туришга ҳаракат қилишган”, — деб ёзди Дучесса.
