Оливейра UFC’дан Бразилияда стадион турнири ўтказишни талаб қилди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

Оливейра UFC’дан Бразилияда стадион турнири ўтказишни талаб қилди

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, бразилиялик жангчи Чарлес Оливеира Ultimate Fighting Championship раҳбариятидан Бразилияда стадионда катта турнир ўтказишни сўради.

“Мен буни аввал ҳам айтгандим ва охирги жангимдан кейин ҳам такрорладим — Бразилия бунга лойиқ. Ҳозир айнан шундай вақт. Энди буни амалга ошириш керак. Стадионда турнир ўтказайлик. Бразилия ҳам, бразилиялик мухлислар ҳам бунга лойиқ.

Стадион марказига октагонни қўйинг, биз эса ўз ишимизни қиламиз — стадионни тўлдирамиз. Эшитяпсизми, Дана, Ҳантер, Шон Шелби — келинглар, буни амалга оширайлик. Бразилия халқи бунга лойиқ ва биз буни аъло даражада ўтказамиз”, — деди Оливейра.