Луис Энриқуэ бошчилигидаги Парис Саинт-Гермаин жамоаси АС Монаcога қарши ўйинда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлгач, мураббий учрашув ҳақида фикр билдирди.
“Бутун ўйин давомида кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Баъзи футболчилар аниқлик бўйича паст даража кўрсатди, бу эса одатда биз учун хос ҳолат эмас. Биринчи бўлимда ъМонакўда хавфли вазиятлар камроқ эди, аммо жамоамизнинг ўзи рақибга биринчи голни уриш имконини берди ва бу ишончимиз пасайишига олиб келди.
Бу ўйин қийин кечди ва Чемпионлар лигаси олдидан бундай натижа албатта энг яхши ҳолат эмас. Аммо вазиятни тезда тўғрилашимиз керак,” — деди мураббий РМC Спортга.
25 турдан сўнг “ПСЖ” 57 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда, “Монако” эса 40 очко билан 6-ўринда бормоқда.
