Ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Max Holloway UFC 326 турнирида бразилиялик Чарлес Оливеира га қарши реванш жангида мағлуб бўлгач, ижтимоий тармоқларда пост қолдирди.
“Энг баланд чўққилар ҳам, энг оғир қулашлар ҳам бўлади. Бу шанба кечаси меники бўлмади. Оилам, дўстларим ва мени қўллаб-қувватлаган мухлислардан узр сўрайман. Оливейрага ҳурмат — у ўз ишини аъло даражада бажарди.
Ҳеч қандай баҳона йўқ. Мен аввал ҳам шундай вазиятда бўлганман ва яна қайтиш учун нима қилиш кераклигини биламан. Бу ҳали охири эмас. Яна чўққида кўришамиз”, — деб ёзди Ҳоллоуэй.
