Федериcо Валверде Реал Мадриднинг Manchester City устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдирди. Уругвайлик ярим ҳимоячи УЭФА Чампионс League 1/8 финалининг илк ўйинида хет-трик қайд этиб, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
“Бу кўпчилик орзу қиладиган оқшом эди. Жамоадошларимга раҳмат — улар орқамни ишончли ҳимоя қилиб, менга куч ва ишонч берди. Мураббийлар штабига ҳам мавсум давомида қилган меҳнати учун миннатдорчилик билдираман. Мураббий олдинга чиқиб, хавфли ҳудудларда пайдо бўлишимни сўраганди. Бугун ўша зоналарда кўпроқ футболчилар пайдо бўлди ва бу менга ҳужумда эркинлик берди. Жамоадошларим жуда яхши паслар беришди,” — деди Валверде.
