ПСЖ 5 та гол урди, аммо xG бўйича ҳатто 1 голга ҳам етмади - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

ПСЖ 5 та гол урди, аммо xG бўйича ҳатто 1 голга ҳам етмади

Парис Саинт-Гермаин Челсеа устидан 5:2 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Қизиғи шундаки, француз клуби ўйинда бешта гол ургани билан кутилган голлар (xG) кўрсаткичи бўйича ҳатто битта голга ҳам “муносиб” бўлмади.

The xG Philosophy портали маълумотларига кўра, парижликлар 5 та гол урган бўлса-да, уларнинг xG кўрсаткичи атиги 0,98 ни ташкил қилган. Лондонликларда эса бу кўрсаткич 1,73 xG бўлган, аммо улар фақат иккита гол уришга муваффақ бўлишди.

Статистикага кўра, Луис Энриқуэ шогирдлари рақиб дарвозасига 9 та зарба йўллаган ва улардан 8 таси дарвоза томон аниқ борган.

Челсеа футболчилари ҳам худди шунча зарба берган, бироқ улардан фақат 4 таси Матвей Сафонов қўриқлаётган дарвоза томон аниқ йўлланган.