Lewis Ҳамилтон, 41 ёшли британиялик ва етти карра Формула 1 чемпиони, Ferrari билан 2026 йил мавсумининг Хитой босқичи олдидан мамлакатнинг табиати ва маданиятидан ҳайратда қолганини билдириб ўтди.
“Мен Хитойга эрта етиб келдим, Австралия ГПдан кейин дарҳол келишга ҳаракат қилдим. Онам билан бирга Шанхайга учиб, сўнг тўғридан-тўғри Жиузҳаигоу Натионал Паркга бордик — бу мен кўрган энг гўзал жой. Тоғлар, кўк лагунлар… Ҳавоси шунчалик тоза ва янги, бу жой мени ҳақиқатан ҳам энергия билан тўлдиради.
Мен Хитойнинг шаҳаридан ташқари қисмини ҳам кўришни хоҳлардим — тибет қишлоқлари, музейлар ва маҳаллий рассомлар асарлари мени ҳайратга солди. Шу имконият учун ўзимни жуда бахтли ҳис қиламан ва сиз билан бу гўзалликни бўлишишни хоҳладим. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз учун миннатдорман, айниқса бу 20 йил давомида. Умид қиламанки, ушбу ҳафта охирида сизни фахрлантира оламан,”— деди Ҳамилтон.
