Турнир 26 апрель куни Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтади, дея хабар берди журналист Лео Гимараэш.
Стерлингнинг рақиби америкалик Юссеф Залал бўлади. Жанг полу-енгил вазн тоифасида (65 кг гача) ўтказилади.
Алжамейн Стерлинг 36 ёшда. У UFCda 2014 йилда дебют қилган. Престижли ташкилотдаги умумий ҳисобида 17 ғалаба ва 5 мағлубият мавжуд.
Юссеф Залал 29 ёшда. У UFCda 2020 йилда дебют қилган. Престижли ташкилотдаги ҳисобида 8 ғалаба, 3 мағлубият ва 1 дуранг қайд этилган.
