Арсенал бош мураббийи Микел Артета УЭФА Champions League 1/8 финал босқичида Баер га қарши ўтказилган илк учрашув (1:1) натижаси ҳамда 17 март куни бўлиб ўтадиган жавоб ўйини ҳақида фикр билдирди.
“Жавоб ўйини учун режамиз қандай? Аввало, қайси жиҳатларни яхшилашимиз мумкинлигини таҳлил қиламиз ва яна қандай имкониятлар яратиш мумкинлигини кўриб чиқамиз. Шунингдек, биринчи ўйинда унчалик яхши чиқмаган оддий элементларда янада самаралироқ бўлишга ҳаракат қиламиз.
Бурчак тўпидан кейин гол ўтказиб юборганимиздан ҳафсалам пир бўлдими? Футболда ҳар доим вазиятнинг икки томони бўлади. Бир томондан, рақиб бизнинг заиф томонимиздан фойдаланди. Иккинчи томондан эса айб ўзимизда — биз вазиятда нотўғри ўйнадик ва рақиб бундан фойдаланиб кетди”, — деди Артета клуб расмий сайтига берган интервьюсида.
