АҚШ президенти Доналд Трумп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионати мусобақасида қатнашиши масаласига муносабат билдирди.
Маълумки, 2026 йилги жаҳон чемпионати УСА,Cанада ва Мехиcода бўлиб ўтади.
Трампнинг фикрича, Эрон терма жамоасининг турнирда иштирок этиши мақсадга мувофиқ эмас.
“Эрон терма жамоаси жаҳон чемпионатига келиши мумкин, аммо ростини айтсам, уларнинг иштирокини ўринли деб ҳисобламайман — ҳатто ўз хавфсизликлари нуқтаи назаридан ҳам. Эътиборингиз учун раҳмат”, — деб ёзди Трамп
