UFC июнь ойида ўтказиладиган навбатдаги турнир ҳақида расмий эълон қилди. UFC Fight Night 277 турнири 7 июнь куни АҚШнинг Лас Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.
Турнирнинг асосий жангида ярим ўрта вазн тоифасининг собиқ чемпиони Белал Муҳаммад бразилиялик жангчи Габриэл Бонфимга қарши октагонга чиқади.
37 ёшли Белал Муҳаммад 2016 йилда УФCда дебют қилган ва 2024 йилда ярим ўрта вазн чемпионига айланган. Ҳозирга қадар у ташкилотда 15 та ғалаба ва 5 та мағлубият қайд этган.
28 ёшли Габриэл Бонфим эса 2023 йилда УФCда дебют қилган. Бразилиялик жангчи ҳозиргача промоушенда 6 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.
