Артета: “Биз Сакага тўлиқ ишонамиз ва уни жуда қадрлаймиз” - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

Артета: “Биз Сакага тўлиқ ишонамиз ва уни жуда қадрлаймиз”

Лондоннинг Арсенал клуби бош мураббийи Микел Артета жамоа вингери Букаё Саканинг жамоа муваффақиятларидаги ҳиссасини юқори баҳолади.

“Биз унга тўлиқ ишонамиз ва уни жуда қадрлаймиз. У биз учун ва бу клуб учун қилаётган ишлар унинг ёши учун шунчаки ақл бовар қилмайди. У жамоага жуда катта таъсир ўтказишда давом этмоқда. Унинг кучи ва жамоага бераётган импульси ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли”, — деди Артета Арсенал расмий сайтига берган интервьюсида.

Жорий мавсумда Букаё Сака барча мусобақаларда Арсенал сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 7 та голли узатма муаллифи бўлди.

Айни пайтда лондонликлар Премиэр Лига турнир жадвалида 67 очко билан пешқадамлик қилмоқда.