Формула 1 тақвимидан Баҳраин Гранд Прих ва Сауди Арабиан Гранд Прих босқичлари олиб ташланиши мумкин. Бу ҳақда BBC Sport хабар берди.
Манбага кўра, пойгалар яқин шарқдаги ҳарбий можаро сабаб ўтказилмайди. Расмий қарор жорий ҳафта охиригача эълон қилиниши кутилмоқда. Яқин кунларда юкларни минтақага жўнатиш бошланиши керак эди, бироқ АҚШ ва Исроил ҳамда Эрон ўртасидаги кескинлик туфайли пойгаларни ўтказиш жамоалар ва ходимлар учун катта хавф туғдиради.
Бекор қилинган босқичлар ўрнига янги пойгалар қўшилмайди ва натижада мавсум тақвими 22 та босқичгача қисқаради. Молиявий йўқотишлар £100 миллиондан (тахминан $132 млн) ошиши кутилмоқда. Сабаби Баҳраин ва Сауди Арабистони Гран-при ўтказиш учун энг юқори бадаллардан бирини тўлайдиган давлатлар ҳисобланади.
