Эрон спорт вазири Аҳмад Донямали ФИФАни 2026 йилги жаҳон чемпионатини АҚШда ўтказиш ҳуқуқини бекор қилишга чақирди.
Унинг айтишича, ҳозирги сиёсий кескинлик ва хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар сабаб Эрон терма жамоасининг АҚШда ўйнаши муаммоли бўлиши мумкин. Донямали агар Мексика ва ФИФА Эрон ўйинларини Мексикада ўтказиш учун шароит яратса, бу вариант кўриб чиқилиши мумкинлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудларига қарши ҳарбий операция бошлаган. Эрон эса бунга жавобан минтақадаги АҚШ базаларига зарба берган.
