Алиссон Беcкер “Ливерпул” сафида фаолиятини давом эттиради. ESPN хабарига кўра, клуб раҳбарияти дарвозабоннинг шартномасидаги махсус опсиядан фойдаланиб, битимни яна бир мавсумга узайтирган.
33 ёшли бразилиялик дарвозабон Ливерпоол FC сафига 2018 йил ёзида АС Рома жамоасидан €62,5 миллион эвазига ўтган эди.
Шу вақт ичида Алиссон мерсисайдликлар сафида 330 та учрашувда майдонга тушиб, 302 та гол ўтказиб юборган ва 136 та ўйинда дарвозасини “қуруқ” сақлаб қолган.
Transfermarkt портали бразилиялик дарвозабоннинг ҳозирги трансфер қийматини €17 миллион деб баҳоламоқда. Маълумотларга кўра, Алиссон яқинда енгил жароҳат ҳам олган.
