Анчелотти: “Реал” ўйнаганда ҳар доим кўраман — ғалаба қозонишини истайман - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 081.63 −20.76 EUR 13 837.09 −153.27 RUB 150.44 −2.64

Анчелотти: “Реал” ўйнаганда ҳар доим кўраман — ғалаба қозонишини истайман

Carlo Анcелотти — Бразилия терма жамоаси бош мураббийи — ўзи узоқ йиллар ишлаган Реал Мадрид ҳақида фикр билдирди.

Италиялик мутахассис Мадрид клубида икки давр ишлаган: 2013–2015 ва 2021–2025 йилларда.

Анчелотти “Реал” билан боғлиқ хотиралари жуда илиқ эканини таъкидлади.

“Реал”даги жуда узоқ давримдан ажойиб хотиралар қолди. Клуб ва у ерда ишлайдиган инсонларга нисбатан катта меҳрим бор. Ҳозир мен бошқа лойиҳа устида ишлаяпман ва унга ҳам худди шундай куч билан ёндашяпман. “Реал” ўйин ўтказса, мен ҳар доим томоша қиламан — нафақат бразилиялик футболчиларни кўриш учун, балки жамоани қўллаб-қувватлаб, унинг ғалабасини кўриш учун ҳам”, — деди у Marca нашрига.