Неймар Бразиля терма жамоа бош мураббийи Carlo Анcелоттининг уни яқин ўртоқлик учрашувларига чақирмаганига изоҳ берди.
“Бу ҳақда гапирмасдан қололмайман. Албатта, терма жамоага чақирилмаганимдан ҳафсалам пир бўлди ва хафа бўлдим. Аммо мен ҳар куни — машғулотда ҳам, ўйинларда ҳам — ишлашда давом этаман. Мақсадимдан чалғимайман. Терма жамоанинг якуний таркиби ҳали олдинда”, — деди Неймар (Фоотмерcато).
Бразиля терма жамоаси яқин ўртоқлик учрашувларида Франция терма жамоасига қарши 26 март, ҳамда Хорватия терма жамоасига қарши 1 апрель куни майдонга тушади.
