FC Барcелона президенти Жоан Лапорта каталонияликлар афсонаси Лионел Мессининг клубга қайтиши эҳтимоли ҳақида гапирди.
“Лео ҳар доим “Барселона” билан ўзи хоҳлаган даражада боғлиқ бўлиб қолади. Агар у клуб буюклигини янада мустаҳкамлашга ёрдам бермоқчи бўлса, эшикларимиз доимо очиқ”, — деди Лапорта ТВ3 телеканалига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Лионел Месси FC Барcелонани 2021 йилда тарк этган эди. Яқинда эса Жоан Лапорта клуб президенти сифатида яна сайланди ва унинг янги ваколат муддати 2031 йилгача давом этади.
