Manchester City бош мураббийи Пеп Гуардиола Реал Мадрид га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинидаги (1:2) мағлубиятдан сўнг жамоасининг турнирни тарк этишига изоҳ берди. Икки ўйин натижасига кўра, умумий ҳисоб 1:5 бўлди.
“1:5. “Реал”ни табриклайман. Рақиб фойдасига 4:0 бўлган пайтда ва майдондаги таркиблар тенг бўлмаганда имконият деярли қолмади. Мен ўйиннинг 11 га 11 давом этганида қандай кечишини кўришни истардим. Биринчи ўйин қарама-қаршилик тақдирини ҳал қилиб қўйди”, — деди Гвардиола.
Мураббийнинг айтишича, жамоада Чемпионлар лигасида илк бор ўйнаётган футболчилар кўп бўлса ҳам, “Манчестер Сити” ўйиннинг айрим дақиқаларида яхши ҳаракат қилган.
