ФИФА 2026-йилги жаҳон чемпионати олдидан YouTube билан ҳамкорлик шартномасини тузди.
Унга кўра, мусобақа ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқига эга телекомпаниялар учрашувларнинг дастлабки 10 дақиқасини YouTube’да жонли эфирда намойиш этиши мумкин. Бу ёш мухлисларни ўйинларнинг тўлиқ трансляциясини анъанавий каналларда томоша қилишга ундаш учун амалга оширилади.
Шунингдек, айрим танланган ўйинлар телекомпанияларнинг YouTube каналларида тўлиқ трансляция қилиниши ҳам мумкин. Битим суммаси ошкор этилмади.
