“Баер” бош мураббийи “Арсенал”га қарши мағлубиятга изоҳ берди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 129.01 +37.79 EUR 13 968.98 +124.53 RUB 147.99 −1.17

“Баер” бош мураббийи “Арсенал”га қарши мағлубиятга изоҳ берди

Баер 04 Леверкусен бош мураббийи Каспер Ҳжулманд Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида Арсенал га қарши учрашувдан кейин ўз фикрларини билдирди.

Учрашувда лондонликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирнинг чорак финал босқичига йўл олди.

Юлманннинг айтишича, жамоа айниқса биринчи бўлимда ҳужумларни ташкил этишда кўп хатоларга йўл қўйган.

“Биринчи бўлимда ҳужумларни қуришда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. ъАрсеналъ бизга кучли босим ўтказди, лекин стандарт вазиятлардан ташқари уларга кўп имконият бермадик. Кейин эса Эберечи Эзе фантастик гол урди. Шунга қарамай, бу мавсумда эришган натижаларимиз билан фахрланишимиз мумкин. Биз ўзимиз билан Европанинг энг кучли жамоалари ўртасидаги фарқни кўряпмиз ва шу элитага киришга интиламиз. Яна қайтиб, яна курашишга ҳаракат қиламиз. Бу бизнинг асосий мақсадимиз”, — деди мутахассис.