“Ford” ва “Mercedes” “Феррари”нинг стартлардаги устунлиги сабабини аниқлади — манба - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 129.01 +37.79 EUR 13 968.98 +124.53 RUB 147.99 −1.17

“Ford” ва “Mercedes” “Феррари”нинг стартлардаги устунлиги сабабини аниқлади — манба

Ford ва Mercedes‑Benz муҳандислари Scuderia Феррарининг пойга стартларида нега жуда кучли эканини аниқлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Вирутас де Гома аккаунти хабар берди.

Манбага кўра, “Ferrari”нинг устунлиги турбокомпрессорда ўрнатилган созланадиган чиқариш клапани (яъни байпас ёки бйпасс клапани) билан боғлиқ. Айнан шу технология старт пайтида двигатель босимини оптимал даражада ушлаб туришга ёрдам беради.

Маълум қилинишича, одатда бундай клапанлар доимий (фиксацияланган) бўлади ва ҳайдовчи газ педалини қўйиб юборганда ортиқча босимни чиқариб юборади. “Ferrari” эса бу тизимни бошқариладиган шаклда қўллаб, старт вақтида қўшимча устунликка эришмоқда.

Шунингдек, Ford ва Mercedes‑Benz ҳам айни технологияни ўрганишни бошлаган, бироқ уни амалда жорий этиш 2027 йилдан олдин амалга ошмаслиги мумкин.