Россиялик истеъдодли баскетболчи Егор Дёмин ўзининг NBA’даги илк мавсумига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Кўпчиликни эса битта савол қизиқтиради — у “Бруклин Нетс” таркибида қандай ролни бажаради?
🔹 Асосий пас берувчи бўлиши мумкин (25% эҳтимол билан)
“Бруклин” жамоаси бу йилги драфт орқали уч нафар потентсиал пас берувчи ўйинчини таркибга қўшди. Аммо Дёмин улар орасида энг юқори танлов сифатида танланган ва бу унга энг катта имкониятларни беради.
Шу билан бирга, ёзги трансфер даврида “Нетс” жамоасига 22 ёшли Коби Бафкин ҳам қўшилди — у 2023 йилда “Атланта” томонидан биринчи раундда танланган эди.
🔹 Дёмин – кўп қиррали ўйинчи
Егорнинг бўйи 206 см, бу эса унга фақат пас берувчи эмас, балки форвард сифатида ҳам ўйнаш имконини беради. Айниқса, у НБА ёзги лигасида кўрсатган уч очколик натижалари бунга асос бўлади — у 43,5% аниқлик билан, ўртача 7,7 маротаба ташлаш орқали юқори даражадаги снайперлигини намойиш этди.
Демак, Дёмин иккинчи пландаги ролни бажариб, лекин шу билан бирга самарали ҳужумчи сифатида кўп очко тўплаш имконига эга бўлиши мумкин.
Баъзи ёш таркиб вариантларида Нолан Траоре ёки Бен Сараф пас берувчи ролида ҳаракат қилиши, Дёмин эса форвард сифатида майдонга тушиши эҳтимолдан холи эмас.
🔹 Асосий роли — жамоанинг “мия маркази”
Шунга қарамай, мутахассислар фикрича, Егор Дёмин “Бруклин”нинг асосий пас берувчиси сифатида ҳаракат қилади. Бу — 19 ёшли баскетболчининг энг кучли жиҳати.
У Лас-Вегасда ўзининг уч очколик зарбаси устида ишлаган, аммо коллеж даврида у ўртача 5,5 голли пас бериб, ҳужумни бошқариш қобилиятини исботлаган эди. Шундай экан, Дёмин “Нетс” сафида ҳам pick-and-roll тизимида ижодкор ўйин ташкилотчиси сифатида майдонга тушиши кутилмоқда.
