“Williams” жамоаси пилоти Карлос Саинс фикрича, “Формула-1”да Макс Ферстаппеннинг сўнгги йиллардаги устунлиги унга “энг тез ҳайдовчи” деган мақомни бермайди. Унинг сўзларига кўра, саралаш (квалификация) режимида Ферстаппендан тезроқ юрадиган камида икки ҳайдовчи бор.
2025-йилги мавсумда Ферстаппен олтита поул позициясини қўлга киритган, бу эса Оскар Пиастрининг бешта ва Ландо Норриснинг тўртта пойгасидан кўп. Аммо Саинс бунинг ўзига хос “тезлик эталони” эмаслигини таъкидлайди:
“Агар гап квалификация ҳақида кетса, мен Шарл Леклер ёки Ландо Норрисни танлаган бўлардим,” — деди Саинс.
“Аммо пойгада, албатта, бу — Макс. Бир айланишда айрим йигитлар машинадан кўпроқ нарса сиқиб чиқара олади. Лекин пойга давомида Ферстаппен ҳануз энг яхшиси — у тезликни, шиналарни ва босимни мукаммал назорат қилади.”
Торо Россо давридаги хотиралар
Саинс шунингдек, 2015 йилда Торо Россодаги дебют мавсумини эслаб ўтди. Ўшанда у ва Ферстаппен квалификацияда тенг натижа қайд этишган. Аммо испаниялик ҳайдовчининг айтишича, ўша йилларда техник муаммолар унинг тўлиқ салоҳиятини кўрсатишига тўсқинлик қилган:
“Ўша пайтда жамоанинг бутун эътибори Максга қаратилган эди. Унга ъФормула-1ънинг келажаги сифатида қарашарди. Балки ўша носозликлар бўлмаганида, менинг карьерам бошқача йўналган бўлармиди,” — дейди Саинс.
“Ҳаммаси машинага боғлиқ”
Журналистлар “Агар барча ҳайдовчилар бир хил машинада пойгага чиқса, ким чемпион бўларди?” деган савол билан мурожаат қилишганда, Саинс шундай жавоб берди:
“Бу машинага боғлиқ. Агар бу Ред Булл бўлса — демак, Макс ғолиб бўлади. Агар Mercedes, менимча, Жорж Рассел жуда кучли чиқади. Агар Williams бўлса — бу ерда Алекс Албон ўзини кўрсатарди. Ҳаммаси ҳайдовчига эмас, машинанинг унинг услубига қанчалик мослигига боғлиқ.”
Хулоса:
Карлос Саинснинг бу фикрлари “Формула-1” мухлислари орасида янги баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Ферстаппеннинг доминатсияси шубҳасиз, аммо Саинснинг таъкидлашича, “энг тез ҳайдовчи” деган унвон учун ҳали ҳам кураш бор.
