Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича “Masters” сериясига кирувчи нуфузли турнир ўзининг қизғин палласига кирди.
Дунёнинг бешинчи ракеткаси Новак Жокович 1/4 финалда АТП рейтингида 44-поғонада бораётган белгиялик Зизу Бергсни бироз қийинчилик билан мағлубиятга учратди – 6/3, 7/5. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди.
Бир соату 50 дақиқа давом этган баҳсда Жокович 6, Бергс 7 та эйс зарбасини амалга оширди. Новак Шанхай “Masters” турнирида 10-маротаба 1/2 финалга чиқди. Унинг финал чиптаси учун кечадиган учрашувдаги монегасклик Валентен Вашеро бўлади.
Манба : gotennis
