Бенуа Пер ўзининг энг истеъдодли, аммо потенциалини тўлиқ очмаган теннисчи сифатида танилган. У диққатини жамлаганида, жисмоний тайёргарликка эътибор берганида ва ички муаммоларини енгганида, тўпни ажойиб бошқарар эди.
Бироқ бундай ҳолат кам учрайди. Пер беш йил олдин шундай ёзган эди:
«Теннис мен учун доим ўйин. Тасодифан у менинг ишим бўлиб қолди. Мен ўйнайман, аввало кортда завқ олиш ва томошабинларга қувонч улашиш учун. Менинг услубим шунга мос. Мен ақлдан оздирадиган зарбалардан ва томошабинлар реакциясидан роҳатланаман.
“Катта дубулға”да ғалаба мени рағбатлантирмаган. Мен топ-30да қолиб, ҳаётдан завқ олишни афзал кўраман. Гольф ўйнаб, спиртли ичимлик ичиб, хоҳлаганимча яшайман, рейтинг биринчи ўрнига ҳамма нарсани қурбон қилмайман».
Шунинг учун Пер фаолиятини тугатганда, ундан тарихда кам нарса қолади. Аммо абадийликка даъвогар битта зарба бор – 2015 йилда Париж “Мастерс”да Жил Симонга қарши шу зарбаси.
Пер тўпни шундай кесиб юбордики, у ўз бошига тегмаслиги учун ҳам ҳаракат қилиши керак бўлди.
Ақлдан оздирадиган айланма туфайли траэктория жуда чиройли чиқди.
Операторлик иш эса бу зарбага янада кўрк қўшди.
10 йил ўтиб, 36 ёшли Пер ҳали ҳам турда – коктейль билан пляжда эмас. Бу мавсумда у 23 ўйиндан атиги 7тасида ғалаба қозонди. Рейтингда топ-600га кирмайди.
