Жиззах вилоятида 18 ёшли ўғил болалар ва қизлар ўртасида волейбол бўйича вилоят кубоги мусобақалари бошланди. Очилиш маросимида Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев Шукруллоевич, вилоят ИИБ бошлиғи, вилоят волейбол федерацияси раиси генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳамда спорт соҳасидаги мутасаддилар иштирокчиларга омад тилашди.
Таъкидлаш жоиз, мусобақанинг шаҳар ва туман босқичларида 421 та жамоа таркибидаги 5900 нафар ёш иштирок этди. Уларнинг орасидан ғолибликни қўлга киритган 26 та жамоа (364 нафар спортчи) вилоят босқичида беллашмоқда.
Икки кун давом этадиган баҳслар якунида ғолиблар республика босқичида Жиззах вилояти шарафини ҳимоя қилади. Қизғин ўтаётган мусобақа сўнгида энг яхши жамоа ва спортчилар муносиб тақдирланади.
