Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жамоавий Жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланма олди. Қизларимиз Боку саралашида Озарбайжонни 2,5–1,5 ҳисобида мағлуб этиб, Испаниянинг Линарес шаҳрида ўтадиган финал босқичига чиқди!
Жамоамиз аъзолари:
- Нафиса Мўминова (жамоа раҳбари);
- Афруза Хамдамова;
- Гулруҳбегим Тоҳиржонова;
- Умида Омонова;
- Гулдона Каримова;
- Мадинабону Халилова;
Қизларимизни ажойиб ғалаба билан табриклаймиз ва финал босқичида омад тилаб қоламиз!
