Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 11 963.23 +50.85 EUR 13 970.66 +97.50 RUB 155.35 +1.96

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Ўзбекистоннинг супероғир вазн тоифасидаги профессионал боксчиси Баҳодир Жалолов жорий йилнинг 14 ноябрь куни Тошкентдаги «Ҳумо арена» мажмуасида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга чиқади. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган.

Ушбу кечада Жалоловнинг рақиби нигериялик боксчи Соломон Адебаё бўлади. Адебаё ҳозирга қадар профессионал рингда 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Шунингдек, у 13 та жангни муддатидан олдин якунлаган.

Баҳодир Жалолов эса шу пайтгача проф боксда 16 та жанг ўтказган бўлиб, барчасида ғалаба қозонган. 14 та ғалабасини эса нокаут билан қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Жалолов охирги бор 6 октябрь куни Санкт-Петербургда ўтган «IBA Про 10» турнирида россиялик Виталий Кудухов билан тўқнаш келган ва саккиз раундлик жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.